«Тоттенхэм» бош мураббийи Антонио Конте «Лестер» билан ўйин олдидан матбуот анжуманида журналистларга лиганинг қолган барча ўйинларида ғалаба қозониш имконсиз эканлигини айтди.
«Агар бешта ўйинда ғалаба қозонсак, балки Чемпионлар лигасига йўл олишимиз мумкин. Лекин Англияда ҳар бир ўйинда ғалаба қозонаман деб ўйлашнинг иложи йўқ. Буни қилиш имкониятсиз, - деди Конте.
Унинг таъкидлашича, шунга қарамай, ўйиндан ўйинга ўтиб, босқичма-босқич натижаларга эришиш керак.
"Биз босқичма-босқич ривожланишимиз ва бу биз учун ажойиб имконият эканини тушунишимиз керак, ҳар бир ўйинни катта иштиёқ ва қувонч билан кутиб олишимиз керак”, — деди Конте.