Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Осасуна» мухлислар учун янги технология жорий қилди

Баҳо:
+ | -

«Осасуна» Испания Ла Лигасида мухлисларни стадионга биометрик маълумотлар асосида киритиш ғоясини илгари сурган биринчи клуб бўлди.

Хусусан, «Алавес»га қарши ўйин олдидан «Рейно-де-Наварра» стадиони дарвозаси ёнига терминал жойлаштирилди. Мухлислар стадионга киришда махсус мобиль илова воситасида шахсий маълумотларини тақдим этишади. Шунингдек, қўл телефонидаги оддий селфи ҳам кифоя қилиши мумкин.

Янги ғоянинг плюс томонларидан бири шуки, стадионга киришда навбат кутиш вақти сезиларли даражада камая­ди. Тўғри, терминалга тоби йўқ, мобиль иловаларни тушунмайдиган фанатлар аренага олдингидек қоғоз ёки электрон чипта билан ҳам киришлари мумкин. Хуллас, «Осасуна» мухлисларга икки йўлдан бирини танлаш имконини бермоқда: терминал ёрдамида навбатсиз кириш ва чипта билан маълум вақт кутиш.    

«Осасуна» раҳбариятининг маълум қилишича, синов тариқасида йўлга қўйилган бу тажриба самараси кутилган даражада чиқса, яқин келажакда «Рейно-де-Наварра» стадионидаги барча кириш дарвозалари олдига технологик терминаллар ўрнатилади. Қизиқ, моддий-техник базаси бой клубларга тўла Ла Лигада стадионга киришни автоматлаштириш ҳаракатини нега айнан камтарин «Осасуна» бошлаб берди? Гап шундаки, Памплона жамоаси инсон шахсини юз қиёфасидан аниқлаштириш борасида маълум ютуқларга эришган dasGate компанияси билан ҳамкорлик қилади. Умуман, «Осасуна» ғояси яқин орада бутун Ла Лигага ёйилса, ажабмас. Чунки Испаниядаги аксарият ареналарнинг кириш-чиқиш йўлакларида кўпинча узун нав­бат юзага келади.    

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади.

Манба: iff.uz
Киритилди: 10:40, 01.05.2022.
Ўқилди: 981 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8095]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4700]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3514]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3511]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3145]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2551]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1915]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1819]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1763]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик