Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Атлетико» «Спортинг»нинг икки ижарадаги футболчисини харид қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби Лиссабоннинг «Спортинг» футболчилари Пабло Сарабия ва Педро Поррога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Пабло Сарабия «Спортинг»да «ПСЖ»дан ижара асосида ўйнайди. Жорий мавсумда 29 ёшли ярим ҳимоячи Португалия жамоаси сафида миллий чемпионатда 26та ўйин ўтказиб, 11та гол ва 7та голли узатмани амалга оширди. Барча турнирларда испаниялик футболчи «Спортинг» сафида 44 та учрашув ўтказиб, 18 та гол урган. 

Ҳимоячи Педро Порро «Спортинг»да «Манчестер Сити»дан ижара асосида ўйнайди. 22 ёшли футболчи ҳам мавсумни яхши ўтказмоқда ва манбага кўра, Португалия клуби ҳимоячини сотиб олиш имкониятига эга.

Киритилди: 14:36, 01.05.2022.
Ўқилди: 1447 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7122]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3942]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3342]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3198]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3155]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2597]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2302]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1607]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1555]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик