Туриннинг "Ювентус" клубининг собиқ бош менежери, "Кальчиополи" можаросининг бош айбдори деб топилган Лучано Моджи, "Ювентус" клубининг ўз эмблемасига учинчи юлдузчани илиб қўйиш фикрини маъқуллашини таъкидлаб ўтди.
Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада "Ювентус" расман Италия чемпиони деган шарафли номни қўлга киритди. Туринликлар ўзлари қўлга киритган "Скудетто"лар сонини 30 та эканини таъкидлашмоқда.
Бундан 4 йил олдин Коррупцион можаронинг бош айбдори сифатида, "Ювентус" қўлга киритган икки чемпионлик унвони улардан тортиб олинган ва клуб "В" серияга бадарға қилинган эди. Шунинг учун ҳам Италия Футбол Федерацияси "Ювентус" қўлга киритган Скудеттолар сонини 28 та дея қайд этмоқда. Аммо клуб буни тан олмаяпти ва ўзларини чемпионлик унвонлари сонини 30 дея қайд этишмоқда.
Айни дамда Турин клуби раҳбарияти ўз эмблемаларига 30-бора Скудетто ғолиблиги қўлга киритилганини англатиб турувчи учинчи юлдузчани клуб эмблемаси ваа футболкаларига муҳрлашни бошлаб юборишди. Ҳозирда "Ювентус"нинг уй стадиони бўлмиш "Стадио Турин"нинг киравериш қисмида клуб эмблемасида 3-юлдуз пайдо бўлди.
Бу ғояни ўша коррупцион можарода бош айбдор дея топилган собиқ менежер, Лучано Моджи ҳам тўлиқ қўллаб- қувватлади.
"Ювентус" қўлга киритган Скудеттолар сони 30. 28 та эмас. Жамоа ўз кучи ва мехнати эвазига қўлга киритган унвонларни тортиб олишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ", дейди туринликларнинг собиқ бош менежери.
"Агар менинг измимда бўлганида, учинчи юлдузни Массимо Мораттининг пешонасига қоқиб қўйган бўлар эдим", дея Моджининг сўзларидан парча келтирмоқда Sky Italia.