"Манчестер Юнайтед"нинг ўтмишдаги машҳур ҳужумчиларидан бири Тедди Шерингҳэм "МЮ" ёзда "Интер" футболчиси Уэсли Снейдерни сотиб олиш учун яна бир бора уриниб кўришига шубҳа қилмаётганини таъкидлаб ўтди.
"Ўйлашимча, мавсум якунланиши билан Алекс Фергюсон яна бир бора Снейдерни сотиб олиш учун ҳаракатларни бошлаб юборади. Снейдер "МЮ"нинг марказий ярим ҳимоясига жуда мос тушадиган истеъдодли футболчи", дейди Шерингҳэм.
"Ўтган мавсумда бу трансфер амалга ошмай қолганди. Аммо Фергюссон уни сотиб олиш фикридан қайтмаган. Сэрни яхши биламан, унга агар қайсидир футболчи ёқиб қолса, уни албатта ўз жамоасига олиб келади. Уни фикридан қайтариш қийин.
"Бир пайтлар Ван Нистелрой билан ҳам шундай бўлганди. Ўшанда Нистелрой оғир жароҳат олганди ва трансфер амалга ошмай қолган. Аммо, Фергюсон бир йилдан кейин қайтиб келган ва уни олиб кетган.
"Бу сафар Снейдер билан ҳам шундай бўлади дея умид қиламан", - дейди Шерингҳэм Goal.com сайтига берган интервьюсида.