"Тоттенхэм" ҳужумчиси Сон Хён Мин АПЛнинг 35-тури доирасидаги жамоасининг "Лестер" устидан қозонилган ғалабаси (3:1) ҳақида фикр билдирди.
“Бундай ғалаба қозониш ҳар доим ёқимли. Премьер-лигада учта гол уриш қийин. Ваҳоланки, бугун ғалабага ҳақли равишда ажойиб ўйнадик. Иложи борича эртароқ гол уриш жуда муҳим, айниқса ўз майдонида.
Биз машғулотларда стандарт позицияларни муҳокама қилдик, бунинг устида кўп ишладик. Гол урмасак, муаммога дуч келамиз. Бу борада Ҳарри Кейннинг голи ниҳоятда муҳим эди", - дея Соннинг сўзларини келтиради BBC.