"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Кевин Кэмпелл "Манчестер Сити" футболчиси Габриэль Жезус ҳақида гапирди. У шундай дейди:
"Жезуснинг яхши томонлари жуда кўп. Шулардан бири унинг ўнг ва чап қанотда, шунингдек, марказий ҳужумда ҳам ўйнай олишидир. У рақиб жарима майдони олдида ҳақиқий хавф. Ўйлайманки, Микель Артета ҳам уни "Манчестер Сити"да ишлаган пайтлари жуда ҳам яхши ўрганган. "Арсенал"га эса яхши ҳужумчи керак. Жезус тайёр вариант. Уни сотиб олиш керак".