"Челси" футболчиси Кристиан Пулишичнинг отаси Тwиttеr саҳифасида ўғлининг ўйин вақтини камлигини танқид қилди.
Марк Пулишич, шунингдек, агар ўғлига етарлича ўйин вақти берилмаса, клубни тарк этишига ишора қилган. Кейинроқ твит ўчириб ташланган.
Пулишич "Челси"да 2019 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 34 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширган.
Пулишичнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган.