"Рома"нинг португалиялик мураббийи Жозе Моуриньо Италия чемпионатининг "Болонья" билан ўйинидан норози бўлди.
Моуриньо иккала жамоа учун ҳам ўйин унчалик сифатли бўлмаганини айтди. Португалиялик мутахассис “Рома” ғалаба қозониш учун етарли ҳаракат қилмаганини, “Болонья” эса ғалаба қозониш учун ўйнамоқчи эмаслигини, балки Рим жамоаси ғалаба қозонмаслиги учун ҳамма нарсани қилганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, "Рома" ва "Болонья" ўзаро дуранг ўйнаганди. Айни дамда Моуриньо шогирдлари турнир жадвалида бешинчи поғонани эгаллаб туришибди.