Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

ПФЛ 8-тур: "Пахтакор" сафардан йирик ғалаба билан қайтмоқда

Баҳо:
+ | -

Олий лига-2012 нинг 8-турини очиб берган ўйинда Муборакдаги Б.Вафоев номли стадионда маҳаллий "Машъал" миллий чемпионатимиз байроқдори "Пахтакор"ни қабул қилди ва йирик ҳисобда мағлубиятга учради.

32-дақиқада "шерлар"нинг грузиялик Легионери Ираклий Климиашвили Темурхўжа Абдухолиқовнинг заргарона пасини қабул қилиб олди ва 40 метрлар чамаси масофадан ерлатиб кучли зарба берди ва учрашувдаги ҳисобни очди – 1:0.

Танаффусгача Илҳом Суюнов майдонда ўзининг чап қаноти бўйлаб рейд ўтказиб, мезбонлар жарима майдонига қадар бостириб кирди ва ҳужумни мантиқий ниҳоясига етказди — 2:0.

Иккинчи бўлим бошланганда "шерлар" яна бир самарали ҳужум уюштиришди: тўп рақиб жарима майдони ичида қулай позиция эгаллаган Абдухолиқов томон ҳаволатилди, Темурхўжа Илья Фомичёв билан "иккичи қават" учун курашда ғолиб чиқиб, тўпни эгаллади ва кучли зарб билан дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди – 3:0.

"Пахтакор" сафар да муҳим уч очкога эга бўлди ва очколари сонини 15 тага етказиб, битта ўйинни захираси билан турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди.

ОЛИЙ ЛИГА-2012. 8-ТУР

"МАШЪАЛ" - "ПАХТАКОР" 0:3
Голлар: Ираклий Климиашвили (32), Илҳом Суюнов (42), Темурхўжа Абдухолиқов (51)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:21, 10.05.2012.
Ўқилди: 5936 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.