Александр Кокорин "Фиорентина"ни тарк этиши мумкин.
Флоренция клуби россиялик ҳужумчи билан шартномани бекор қилишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Metarings.
Якуний қарор кейинроқ қабул қилинади.
31 ёшли футболчининг "бинафшаранглилар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.
"Фиорентина"да икки мавсум давомида Кокорин А Серияда 10 та ўйин ўтказди. Қизиғи, у бирорта ўйинни асосий таркибда бошламади.