«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Реал»даги ҳамкасби Карло Анчелоттини Испания чемпионатидаги ғалабаси билан табриклади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган дам олиш кунлари «қироллик клуби» ўз майдонида «Эспаньол»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, 35-Ла Лига чемпионлигини қўлга киритган эди.
«Мен Анчелоттини Испания чемпионатидаги ғалабаси билан табрикламоқчиман, мен ҳам буни олдин қилганман, энди у шундай қилди.
У мени ҳайратда қолдирди. У кўплаб мамлакатларда бўлган ва кўплаб ажойиб жамоалар қурган», - дейди Гвардиола «Реал»га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида.