«Тоттенхэм» «Брайтон» ҳимоячиси Марк Кукурельяга қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби бош мураббийи Антонио Конте футболчини ёздаги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олмоқчи.
«Тоттенхэм» ёзги трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. Олдинроқ клуб «радари»га Алессандро Бастони ва Йошко Гвардиол ҳам тушгани хабар қилинганди.
Айни дамда «шпорлар» Чемпионлар лигаси зонаси учун курашмоқда, аммо барибир, клуб келаси ёзда катта трансферларни амалга оширмоқчи.
Кукурелья - «Брайтон»нинг асосий ҳимоячиси. Жорий мавсумда футболчи АПЛда 32 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.