«Тоттенхэм» клуби «Вест Хэм» ярим ҳимоячиси Томас Соучекни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Қайд этилишича, «шпорлар» бош мураббийи Антонио Контега Чехия терма жамоаси футболчисининг ўйинлари ёқади. Футболчига «Ювентус» ҳам қизиқмоқда.
Олдинроқ «Вест Хэм» футболчига 48 миллион евро нарх белгилагани хабар қилинганди. Соучек ўз клубига Европа Лигаси ярим финалига чиқишга ёрдам берди. Бундан ташқари, «Вест Хэм» Премьер-лигада еврокубоклар зонасига чиқиш учун курашни давом эттирмоқда.
Соучек жорий мавсумда АПЛда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.