17 июль куни ОФКнинг Куала-Лумпурдаги штаб-квартирасида ОФК қўмиталарининг ҳисоб бўйича тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
ОФК миллий ассоциациялар бўйича қўмита аъзоларига бу борада таклифнома жўнатди. Улар орасида Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов ҳам бор. Қайд этиш керак, шу йилнинг 21 март куни бўлиб ўтган сўнгги йиғилишда Мираброр Усмонов маълум сабабларга кўра иштирок эта олмаганди.
17 июль куни шунингдек ОФК Профессионал лигалар қўмитаси ҳамда Профессионал клублар қўмиталари аъолари иштирокида ҳам анжуман бўлиб ўтади. Профессионал лигалар қўмитасининг мажлисида ПФЛ бош директори Фарход Магомедов, профессионал клублар қўмитаси йиғилишида «Пахтакор» клуби вице-президенти Самвел Бабаян қатнашади.