"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Фабиньо Чемпионлар лигаси 1/2 финал жавоб ўйинида "Вильярреал"ни мағлуб этганидан сўнг (3:2) ўз голидан хурсанд эканлигини тан олди.
Танаффусдан кейин бразилиялик ўз жамоасининг биринчи голини киритди.
"Биринчи мақсадим тўпни шерикларимга узатиш эди, лекин Манени офсайдда деб ўйладим.
Кеймн зарба беришга қарор қилдим ва менимча, энг яхши танлов эди. Голдан жуда хурсандман", - дея Фабиньонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА матбуот хизмати.