Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Еврофутбол-2021/2022нинг энг самарали ҳужум дуэтлари

Баҳо:
+ | -

Карим Бензема - Винисиус Жуниор жуфтлиги қўрқинчлими ёки Роберт Левандовски - Серж Гнабри тандеми? Албатта, энг самарали дуэтлар кўрсаткичлари асосида тузилган рейтинг кўпчиликни қизиқтирса керак. 

Рейтинг бўйича маълумот: 

- УЕФА таснифи бўйича Европанинг кучли 10та миллий чемпионатида ўйнаётган ҳужумчилар жуфтлиги натижалари эътиборга олинган.

- Рейтингда нафақат ички чемпионатлар, балки миллий кубоклар, шунингдек, ЧЛ, ЕЛ ҳамда КЛда урилган голлар ва самарали узатмалар ҳисобга олинган. Суперкубок учун ўйинлар статистикасига эса қаралмаган.

- Рейтинг икки футболчининг самарали ҳаракатлари (гол ва голга олиб келинган узатма) йиғиндисига асосан шакллантирилган.

- Рейтинг 20 апрель кунги ҳолат бўйича тузилган.

  1. «А» сериянинг энг ёрқин жуфтлиги: Чиро Иммобиле - Сергей Милинкович-Савич. Сербиялик марказий ярим ҳимоячининг 20та самарали ҳаракати италиялик фахрий натижасига жиддий қўшимча, албатта. Диққат, «Лацио» жуфтлиги Италия чемпионатининг «Гол+пас» тизими бўйича жадвалида 2-бўлиб турган «Интер» ҳужум тандеми (Эдин Жеко - Лаутаро Мартинес)ни нақ 10 очкога ортда қолдирмоқда.
  2. Денис Ундав - Данте Ванзеир - кутилмаган дуэт, тўғрими? Ўтган мавсум Бельгия чемпионати иккинчи дивизионини «ёндирган» бу жуфтлик энди Юпилер лигада ҳам тўхтамаяпти. «Унион» (Брюссель) асосан шу икки футболчининг самарали ҳаракатлари эвазига лигада пешқадамлик қилмоқда. Дарвоқе, Ундав қишда «Брайтон» билан шартнома тузишга улгурди, энди Ванзеир тезроқ бир тўхтамга келиши керак. Албатта, унга ҳам харидорлар етарли.
  3. Эрлинг Холанд жорий мавсум жароҳат туфайли кўплаб ўйинларни ўтказиб юборди, шунга қарамай, апрель ойи ўрталарига қадар 25та гол йиғишни уддалади. 32 ёшли Марко Ройс эса фаолиятидаги энг самарали мавсумлардан бирини муносиб давом эттирмоқда. Ваҳоланки, германиялик футболчини ҳам одатий жароҳатлар тинч қўяётгани йўқ. Катта эҳтимолки, жорий мавсум бу дуэт учун охиргисидир. Ҳар ҳолда, Холандни «Манчестер Сити» ва бошқа гранд клубларда кутишмоқда. 
  4. «Порту» жорий мавсум ички биринчиликда мағлубиятсиз одимламоқда. Ҳаттоки, Луис Диаснинг «Ливерпул»га йўл олгани ҳам «аждарлар»га таъсир қилгани йўқ. Тўғри, колумбиялик вингер ярим мавсумда «Гол+пас» тизимида 22 очко тўплаганди ва ёзгача жамоада қолганида, Меҳди Тареми билан жуфтликда янада жиддий статистика қайд этарди эҳтимол... Лекин эронлик ҳужумчининг ҳозирги асосий шериги Эванильсон ҳам чакки эмас.
  5. «Ливерпул»да Луис Диас ҳозирча ҳужум ҳаракатининг асосий тўлқини мақомидан йироқда, тўғри унда мослашув жараёни яхши бошланди. «Қизиллар» ҳужумида бош қаҳрамон ҳамон Муҳаммад Салоҳдир, гарчи мисрлик футболчи 2022 йил бошида миллий жамоаси билан аламли мағлубиятларни тан олгач, орада анча вақт гол уролмаган бўлсада. Португалиялик Диого Жота эса барқарор. У дейлик, Садио Мане ва Роберто Фирминодан кўпроқ гол яратмоқда.
  6. «Бенфика» ЧЛ 1/8 финалида «Ливерпуль» билан ўйнади. Дарвин Нуньес ҳар икки ўйинда гол урган бўлса, Рафа Сильва ассистентлик ролини бажарди. Ёзда бу йигитларга жиддий клублар талабгор бўлиши аниқ. Дейлик, ҳозирда «Бавария», «ПСЖ», «Атлетико» ва АПЛ клублари 22 ёшли Нуньесга «ов» бошлаган. Тахмин қилинишича, савдо 80 миллион евродан бошланади.

4. Кристофер Н~Кунку «РБ Лейпциг» сафида жорий мавсум бошидан даҳшатли ўйнамоқда. Бош мураббий лавозимига Доменико Тедеско тайинланиши билан Андре Сильва ишлари ҳам юришиб кетди. Умуман олганда, «қизил буқалар»да ҳаммаси яхши: Германия кубоги ва ЕЛ ярим финалига чиқишди, Бундеслигада ҳам медаль олишга даъвогарлар.

  1. Роберт Левандовски эҳтимол, «Бавария»да охирги мавсумини ўтказаётгандир. Польшалик ҳужумчи йилдан йилга эффектни ошириб, қаторасига 7 мавсум 40та гол маррасидан ўзди. Лекин унинг Мюнхен клубидаги энг юқори нуқтаси ортда қолган кўринади. Серж Гнабри эса - келажак.

2. Килиан Мбаппега алоҳида мақтов йўллаш керак - «ПСЖ»дан кетиши кутилаётган ёш ҳужумчи мавсум-2021/2022да cидқидилдан ишлади. 54та самарали ҳаракат - бу катта натижа. Неймар ва Лионель Месси аксинча, кутилган самара келтира олишмади. Ҳа, Лео «Гол+пас» тизимида 21 очко йиғди, аммо аргентиналикдан бундан кўпини кутишганди, албатта.

  1. Рейтинг чўққиси ҳам франциялик ва Жанубий америкалик футболчилар тандемига тегишли. Карим Бензема - Винисиус Жуниор жуфт­лиги «Реал» рақибларига мислсиз даражада қўрқув уйғотмоқда. Тушунарлики, жами 82та самарали ҳаракат - бу 82 гол. Эҳтимол, жуфтлик финишга қадар «Гол+пас» тизимида 100 очко маррасига ҳам етар ҳали...

Жорий мавсум Европанинг кучли 10та лигаси ва еврокубокларда «Гол+пас» тизими бўйича энг кўп очко тўплаган жуфтликлар (20 апрель кунги ҳолат)

Жуфтлик

Клуби (лига)

Гол/пас + Гол/пас

Жами

Очко

10

Чиро Иммобиле (Италия)/Сергей Милинкович-Савич (Сербия)

«Лацио» («А» серия)

30/4 + 9/11

39/15

54

9

Денис Ундав (Туркия)/Данте Ванзеир (Бельгия)

«Унион (Юпилер лига)

26/10 + 14/10

40/20

60

8

Эрлинг Холанд (Норвегия)/Марко Ройс (Германия)

«Боруссия» Д. (Бундеслига)

25/8 + 12/16

37/24

61

7

Меҳди Тареми (Эрон)/Эванильсон (Бразилия)

«Порту» (Примеро)

22/17 + 20/5

42/22

64

6

Муҳаммад Салоҳ (Миср)/Диого Жота (Португалия)

«Ливерпуль» (АПЛ)

28/11 + 21/4

49/15

64

5

Дарвин Нуньес (Уругвай)/Рафа Сильва (Португалия)

«Бенфика» (Примеро)

33/4 + 10/18

43/22

65

4

Кристофер Н~Кунку (Франция)/Андре Сильва (Португалия)

«РБ Лейпциг» (Будеслига)

30/19 + 15/8

45/27

72

3

Роберт Левандовски (Польша)/Серж Гнабри (Германия)

«Бавария» (Бундеслига)

45/6 + 15/9

60/15

75

2

Килиан Мбаппе (Франция)/Лионель Месси (Аргентина)

«ПСЖ» (Лига 1)

32/22 + 8/13

40/35

75

1

Карим Бензема (Франция)/Винисиус Жуниор (Бразилия)

«Реал» (Ла Лига)

37/12 + 16/17

53/29

82

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: iff.uz
Киритилди: 23:41, 04.05.2022.
Ўқилди: 3264 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.