Кириш Регистрация

Қаҳрамон Асланов мақоласи: Раҳмат, «Реал Мадрид»!

Баҳо:
+ | -

Футболга VARни киритиш осон бўлмаган. Гап фақат бу ўйинни ўйлаб топган инглизларнинг ўта консерваторлигидан эмасди. Футболнинг жамоавий спорт ичида оммавийлигининг асосий омили атрибутларнинг кам бўлишида ҳамдир - хоккей каби ҳар биримизга клюшка шартмас, баскетбол ёки волейбол майдонини қуриш қийинроқ ва ҳоказо.

Шунинг учун ҳам футболни ҳамма ўйнайди. Жаҳон чемпионати финали ва Англиядаги 7-лига ўйини шаклан фарқ қилмаслиги ўта муҳим.

Аммо барча соҳалар сингари футбол ҳам ўсиб боради, тараққийлашади, асосийси илм кириб келади. Футбол ҳам қайсидир маънода ўйиндан фанга яқинлашиб бораверади: майдондаги баҳсдан ҳам кўра турли чизмалар, схемалар, лойиҳалар, тактикалар кўпроқ гапирилади - планшетлар даври.

«Реал» эса, гўёки мана шундай замонда, бир пайтлар футболга бегона бўлган атрибутлар қаршисида ҳақиқий футболни ҳимоя қилаётган қаҳрамонга ўхшайди. Ростанам.

Агар «Сити» ютганида, мутахассислар унинг ниманинг ҳисобига ютганини тушунтириб бера олишарди. Чизмалар, схемалар, стрелкалар ёрдамида. Балки тушунмасдим, ҳа, футбол мураккаб фан, дердим, тўқсон дақиқа футбол томоша қилиб, ҳеч нарсани тушунмаган томошабин роли у қадар қониқарли бўлмаса-да, мажбур қабул қилардим - футбол ҳозир шунақа. Мен ёшлигимда ўйнаган футболдан қанчалик узоқ афсуски

Аммо «Реал»нинг ғалабасини осон тушунаман. Кимдир тез югурди, кимдир яхши тепди, кимдир зўр сакради, кимдирни йиқитишди. У вақт чўзди, бу довдиради, униси чарчаб қолди ва ҳоказо. Нақадар зўр, нақадар ажойиб ўйин бу футбол. Болалигимдаги севимли ўйиннинг ўзгинаси.

Раҳмат, «Реал Мадрид»!

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 09:53, 05.05.2022.
Ўқилди: 6624 марта.
Фикрлар: 53 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4682]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4352]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4174]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3364]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3216]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3147]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2780]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2728]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2424]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2380]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик