Кириш Регистрация

Жамшид Болтабоев: “Бўлажак баҳс кескин курашлар остида кечади”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 7-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бунёдкор” ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 25 ёшли тажрибали ярим ҳимоячиси Жамшид Болтабоев бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Сўзим аввалида юртимиздаги барча мухлисларни яқинда нишонланган Рамазон ҳайити билан табриклайман ва уларнинг муқаддас ойдаги ибодатларини Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилишини тилайман.

Бўлажак учрашув борасида тўхталадиган бўлсам, ҳар икки жамоа 10 очкодан тўплаган. Шу боис, жума оқшомидаги ўйин турнир жадвалида қўшни бўлган клублар ўртасидаги 7-турнинг марказий учрашуви бўлади. Шунинг учун тошкентликларга қарши кечадиган баҳснинг қизиқарли, шиддатли, кескин курашлар остида кечиши эҳтимоли юқори.          

Худога шукр, ўтган турда сафарда Суперлига турнир жадвали пешқадами “Қизилқум”ни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлдик ҳамда айни пайтда кайфиятимиз аъло даражада.

Бўлажак ўйинда “Бунёдкор” устидан ҳам ғалаба қозониш иштиёқида майдонга тушамиз.

Жамоамизга барча шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ташаббуслари билан мухлисларга қулайлик яратиш, қолаверса, Рамазон ҳайити муносабати билан    “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувига кириш бепул қилиб белгиланди.

Умид қиламанки, ишқибозлар ушбу имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда,     стадионни тўлдириб, жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, биз – футболчиларга мададкор бўлишади.

Бўлажак ўйинда мухлисларнинг қўллаб-қувватлашларига яраша майдонда муносиб тўп тепиб, уларга қувонч улашишга интиламиз ҳамда ғалаба қозониш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Фурсатдан фойдаланиб,биз - футболчиларга барча қулайликларни яратиб бераётган  Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ҳамда клуб президенти Отабек Арифович Саматовга жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Жамоамиз жорий мавсумда ўз олдига қўйган мақсадига эришади, деган умиддаман ва буни амалга ошириш учун биз – футболчилар қўлдан келганича ҳаракат қиламиз", — деди Болтабоев.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:36, 05.05.2022.
Ўқилди: 1479 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.