Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Роберто Манчини якунланиб бораётган мавсум борасидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Биз бу йил премьер лигадаги энг чиройли ўйинни намойиш этган жамоа бўла олдик. Гарчанд баъзи учрашувларда ғалабага эриша олмаган бўлсакда, ҳар ҳолда чиройли ўйин кўрсатишни уддаладик".
"Жамоамиз ўтган ярим йилни ажойиб тарзда ўтказди. Аммо бутун мавсум давомида бир текис ўйин намойиш этиш жуда қийин масала, шу сабабли ҳам бир ой вақт давомида бизда муаммолар бўлиб турди. Биз қўпол хатолар натижасида гол ўтказиб юборардик, аммо ўзимиз ура олмасдик. Футболда шунақаси ҳам учраб туради".
"Бу ҳафтани одатий режимда ўтказдик. Балким "КПР"га қарши кечадиган ўйинда жамоамизга жиддий босим ўтказилиши ҳам мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам бу жуда муҳим ўйин. Аммо ишончим комилки, биз бу ўйинни юқори савияда ўтказа оламиз", дейди Манчини.