"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи вазифасини бажарувчи Ральф Рангник унинг клуби январ ойида "Фиорентина"дан Туриннинг "Ювентус" клубига ўтган ҳужумчи Душан Влаховични сотиб олиши мумкинлигини айтди.
“Қишда биз ҳужумни кучайтиришнинг аниқ вариантини топа олмадик, мен фақат учта номни ҳақида бош қотирдим. Луис Диас ҳозир "Ливерпуль"да, Хулиан Алварес ёзда "Манчестер Сити"да бўлади. Душан Влахович варианти ҳам бор эди. Лекин у ҳозир "Ювентус" сафида ўйнамоқда”, - деди Рангник матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, январ ойида Влахович "Ювентус" тарихидаги энг қиммат трансфер қилинган тўртинчи футболчига айланди.