"Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсо Испанияга қайтишни режалаштирмоқда. У "Барселона"га ўтишга тайёр. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, 31 ёшли футболчи "Барселона"нинг чап қанот ҳимоячиси позициясини мустаҳкамлаш учун биринчи рақамли даъвогар бўлди. Испания клуби "Челси"дан Алонсо бўйича музокараларни бошлашини кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Алонсо 2016 йилда "Фиорентина"дан "Челси"га трансфер қилинган эди. Ҳимоячи жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 42 та ўйинда 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.