"Ливерпуль" дарвозабони Алиссон Беккер жамоаси ушбу мавсумда барча совринлар учун курашишдан завқ олишини айтди.
“Барча совринлар учун кураша олсангиз, ажойиб. Бундай ҳолатда бўлиш ҳар доим қувончлидир. Бу футбол ўйнаётган барчани хурсанд қилади", дейди Алиссон.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда "Ливерпуль" аллақачон Лига кубогини қўлга киритган. Тез орада жамоа Англия кубоги ва Чемпионлар лигаси финалида ўйнайди.