Юрген Клопп «Тоттенхэм»нинг «Ливерпул»га қарши ҳимоя тактикаси ҳақида гапирди.
АПЛнинг 36-тур доирасида ушбу жамоалар ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобида ўз якунига етди.
“Кечирасиз, лекин мен «Тоттенхэм»нинг ҳимоявий ўйини ҳақида сўрашга тўғри келган одам эмасман, чунки мен бундай футболни ёқтирмайман.
Лекин бу менинг шахсий муаммом. Бу юқори савиядаги жамоа ва менимча, улар майдонда кўпроқ ўзини кўрсатиши керак.
«Ливерпул»га қарши ўйинда улар 36 фоиз тўпга эгалик қилишди. Лекин бу менинг муаммом.
Жаҳон даражасидаги ўйинчилар тўпни рақибдан олиб қўйишади. Бу жуда қийин. Бироқ, мен уларнинг қилаётган ишларини ҳурмат қиламан. Лекин мен ундай эмасман” - деди «Ливерпуль» бош мураббийи.