Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Равшан Эрматов ёшлар терма жамоамиз билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Зайниддин Тожиев бошчилигида Тошкентда йиғин ўтказди. Жамоа олдида бир қатор муҳим турнирлар кутиб турибди. Хусусан, вакилларимиз Хорватияда бўлиб ўтадиган "Влатко Маркович" U-15 халқаро мусобақасида иштирок этади.

Кеча ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ушбу мусобақа олдидан тайёргарлик режалари билан танишиш, мураббийлар штаби ва футболчилар билан суҳбатлашиш мақсадида терма жамоа базасига ташриф буюрди. Учрашувда ЎФА томонидан футболчиларимизнинг олдинда турган турнирларга сифатли ва тизимли тайёргарлик кўришлари учун барча шароитлар яратиб берилиши маълум қилинди.

Равшан Эрматов футболчилар билан суҳбатда ҳар битта машғулотларга астойдил киришиш, турнирларга жиддий тайёргарлик кўриш, бунинг учун ҳар куни ўз устида ишлаш зарурлигини таъкидлаб, терма жамоа аъзоси бўлиш ҳар бир футболчи учун шараф эканлигига эътибор қаратди. Бу борада ҳозирданоқ профессионализм, интилиш ва меҳнацеварликни ўзида мужассам қилиб бориш кераклигини айтди.

Зайниддин Тожиев бошчилигидаги мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва имкониятлари хусусида суҳбатлашилди. Ҳар кунлик тайёргарликка замонавий ёндашиш, янги технологияларни жалб этиш, спорт тиббиёти, фармакология, витаминизация ва тикланиш жараёнига жиддий эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, "Влатко Маркович" халқаро турнирида умумий ҳисобда 8 та — Хорватия, Ўзбекистон, Ирландия, Босния ва Герсеговина, Уэльс, Болгария, Черногория, Шимолий Македония терма жамоаси иштирок этади. Вакилаларимиз “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳда Хорватия, Ирландия ва Черногория терма жамоаларига қарши тўп суришади.

Жамоамизнинг дастлабки ўйини 11 май куни мезбон Хорватияга қарши ўтказилади.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 13:41, 09.05.2022.
Ўқилди: 1186 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.