“Барселона” футболчиси Жерар Пике Франциянинг “Ред Стар” клубини сотиб олмоқчи бўлган яна икки инвестордан иборат гуруҳга қўшилди, деб хабар бермоқда Get French Football News.
Манбанинг таъкидлашича, "Ред Стар" мухлисларининг бир қисми "Collectify Bauer" бугун тушдан кейин яна икки киши машҳур испаниялик билан клубни сотиб олишга жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида баёнот тарқатган.
35 ёшли футболчи аввалроқ L'Equipe нашрига берган интервьюсида 2021 йилнинг баҳорида ҳозирги эгаси Патрис Хаддадга тегишли бўлган қуйи дивизион клубини сотиб олишга уринаётганини тан олганди.