36-тур учрашувида “Салернитана” ўз майдонида “Кальяри”ни қабул қилди ва учрашув жуда кескин руҳда ўтди.
Иккинчи бўлим ўрталарида "Салернитана" пенальти эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олганидан сўнг, майдонда муштлашув бошланди. Унда майдонда бўлмаган футболчилар ҳам иштирок этишди.
Хусусан, Франк Рибери қизил карточка олди, энди у четлатилган вақтда майдонда бўлмаганига қарамай, кейинги тур ўйинини ўтказиб юборишга мажбур бўлади.
Шунингдек, Рибери беш минг евро жаримага тортилди, дея аниқлик киритмоқда ITASportPress.
Рибери жорий мавсумда 22 та ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам гол ура олмади.