Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

"Сурхон" - "Локомотив" учрашувидаги жанжал учун ким жарима тўлайди?

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сурхон" учрашуви охирида икки жамоа аъзолари ўртасида зиддиятли вазият келиб чиққанди.

Ўша вазиятдан кейин "Локомотив" клуби шифокори Аброр Пирриев ўзининг телеграмдаги каналида қуйидаги постни қолдирди:

"Кеча тушлик маҳали мураббийлар штаби даврасида “Сурхон” билан кечган ўйиндаги можаро ортидан Кахи Махарадзенинг 2та ўйинга четлатилгани-ю 5 млн жаримага тортилгани; устига устак клубимиз ҳам 15 млн жарима тўлайдиган бўлгани атрофида қизғин суҳбат бўлди:

– Яқиндагина “...” жамоалари ўйинда тўс-тўполон қилишганди. Бизникидан анча жиддий эди. На футболчига, на жамоага чора кўрилмади-ку, – деди мураббийлардан бири.

– Кўрилгандир, балки сиз эшитмагандирсиз, – тинчлантирган бўлди бошқа бир мураббий.

– Футболчи жаримасини тушундим, жамоа нима сабабдан? Яна сенинг майдонингда уй ўйинларини ўтказаётган жамоа сабаб жаримага тортилсанг алам қиларкан-да, – жавради бошқа бири.

Хуллас, кун тартибига жаримани “Сурхон”дан ундириб олиш масаласи қўйиладиган бўп турибди", - деб ёзади Аброр Пирриев ўзининг телеграмдаги каналида.

Киритилди: 14:18, 11.05.2022.
Ўқилди: 1978 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик