Англиянинг "Ливерпуль" клуби ҳужумчиси Садио Мане "Бавария"га ўтмайди. Бу ҳақда Sport1.de сайти хабар бермоқда.
Манбанинг тарқатган маълумотига қараганда, мюнхенликлар сенегаллик футболчининг трансфери бўйича "мерсисайдликлар" билан музокаралар ўтказмоқчи эмас. "Бавария" жамоаси Серж Гнабрини жамоада сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Сержнинг "Бавария" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.
Аввалроқ ОАВда Садио агар "Ливерпул"ни тарк этса, фаолиятини "Барселона" клубида давом эттириш вариантини афзал кўриши ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.