"ПСЖ" вингери Анхель Ди Мария "Ювентус"га ўтишга рози бўлди. Бу ҳақда инсайдер журналист Николо Скира хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Ювентус" ҳали Ди Мария борасида бир қарорга келмаган. "Бянконери" "ПСЖ"нинг тажрибали футболчисини қўлга киритиш ёки олмаслик ҳақида ўйламоқда.
Қўшимча қиламизки, Ди Мариянинг "ПСЖ" билан шартномаси ёзда тугайди. Аргентиналик футболчи эркин агент сифатида “Парк де Пренс”ни тарк этади.