Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

"ПСЖ" Ди Мария ўрнига "Аякс" футболчисини сотиб олади

Баҳо:
+ | -

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, "Аякс" вингери Антони "ПСЖ" нишонга тушган.

Манба берган хабарга кўра, парижликлар раҳбарияти ёш футболчини ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этадиган Анхель Ди Марияга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Аввалроқ футболчига "Барселона" ва "Бавария" клублари қизиқиш билдирганди.

Антони "Аякс"да 2020 йилдан бери тўп тепади. Унинг шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.

Жорий мавсумда 22 ёшли бразилиялик футболчи амстердамликлар сафида барча турнирлар доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт футболчини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 22:57, 12.05.2022.
Ўқилди: 1573 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик