Кириш Регистрация
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция

«Пахтакор» Абу-Дабида биринчи машғулотни ўтказди

Баҳо:
+ | -

Кеча Абу-Даби вақти билан соат 19:30да бошланган машғулотда "Пахтакор" футболчилари тўлиқ куч билан ишлашди.

Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли стадионда бўлиб ўтган машғулотда Деян Журжевич бошчилигида футболчилар бир ярим соатга яқин вақт мобайнида турли машқларни бажардилар ва бўлажак учрашувга тактик тайёргарлик кўриш билан банд бўлишди. Дарвозабонлар билан эса Анвар Рашидов алоҳида шуғулланди. Сербиялик мураббийимиз, шунингдек, Илҳом Суюнов ва Темурхўжа Абдухолиқов "Ал Жазира спортс" телеканали мухбирининг яқинлашаётган учрашувга оид саволларига жавоб қайтаришга ҳам улгуришди. Улар беллашувнинг ҳар икки жамоа учун ўта аҳамиятли эканлигига катта урғу қаратишди. Шундай қилиб, Абу Дабидаги биринчи машғулот якунига етди.

Бугун эса Тошкент вақти билан соат 13:00да "Пахтакор" вакиллари иштирокида матбуот анжумани жамоа истиқомат қилаётган меҳмонхонада бошланади. 14:00да жамоалар менежерлари иштирокида митингга старт берилади.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 10:55, 15.05.2012.
Ўқилди: 5133 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.