Бугун Қарши шаҳридаги "Насаф" марказий стадиони қошидаги матбуот анжуманлари залида ОЧЛ гуруҳ босқичи охирги тури "Насаф" -"Истиқлол" ўйини олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманнинг биринчи қисмида меҳмонлар жамоаси бош мураббийи Парвез Мазлумий ва 9-рақамдаги ҳужумчиси Араш Бурхонийлар иштирок этдилар.
Парвез Мазлумий: - Аввалом бор мезбонларга бизни яхши кутиб олишгани учун ташаккур билдираман. Биз ўйинга яхши тайёргарлик кўриб келдик ва албатта бизни эртага қийин ва маъсулиятли ўйин кутиб турибди.
Араш Бурҳоний: Биз яхши кайфият ва яхши тайёргарлик билан Қаршига ташриф буюрдик, ўйлайманки буни фақат эртага майдонга тушиб, намойиш этишимиз қолди холос. "Насаф" ҳақида гапирадиган бўлсам, улар ҳозирги эгаллаб турган ўрнига муносиб жамоа эмас, балки улар бунданда яхши натижага муносиб жамоа деб ҳисоблайман.
- "Насаф" ОЧЛ 2-турида Сиз кутган ўйинни намойиш этмади, эртага рақибдан қандай ўйин кутаяпсиз?
- Саволингиз тўғри, "Насаф" Теҳронда бўлиб утган ўйинда ҳимояга ётиб олмади, балки ҳужумда ҳам фаол бўлди, албатта эртага "Насаф"дан биз ҳужумкор ўйин кутаяпмиз, бизга осон бўлмайди лекин яна такрор айтаман эртага биз ҳам нима мақсадда келганимизни намойиш этамиз.
- Ллойд Самуюл майдоннинг қайси чизиғида Сизнингча фойдалироқ?
- Уни кўпроқ бизга, ярим ҳимоя чизиғида фойдаси кўпроқ деб ўйлайман.