"Бавария" "Штутгарт"нинг австриялик ҳужумчиси Саша Калайжичга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Кристиан Фальк Twitter саҳифасида хабар берди.
Манбага кўра, Мюнхен клуби ёзги трансфер ойнасида футболчи сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Ҳужумчига "Рома", "Лейпциг" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
24 ёшли Калайжич жорий мавсум “Штутгарт” сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.