Юрген Клопп Англия кубоги финалида "Челси"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бу ерда аниқ жавоб йўқ. Бир томондан, ҳамма совринни ютиб бўлмаслиги аниқ, ҳеч бўлмаганда жуда қийин. Бошқа томондан, биз қўлга киритган ютуқларимизга қарашимиз ва ўйлашимиз керак: "Бу муваффақиятми?"
Ўйлайманки, ҳозирча мавсум биз учун жуда муваффақиятли ўтаётганига барчамиз рози бўламиз. Аммо бошқа ҳеч нарса ютмасак, мавсум бундай бўлмайди.
Биз аллақачон Лига кубогини ютганмиз, лекин биз “Ливерпул”миз, жаҳон даражасидаги клубмиз, бизда жаҳон даражасидаги жамоамиз бор. Шунинг учун, агар сиз фақат Лига кубогини қўлга киритган бўлсангиз ва шу билан бирга бошқа турнирларнинг финалида ўйнаган бўлсангиз, мавсумни мутлақо муваффақиятли деб ҳисоблаш қийин. Биз буни жуда яхши биламиз” - деди Клопп.
36-турдан кейин “Ливерпуль” АПЛда “Манчестер Сити”дан 3 очко ортда қолиб, 2-ўринда бормоқда.
28 май куни “қизиллар” Чемпионлар лигаси финалида “Реал”га қарши майдонга тушади.