Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Роберт Левандовски «Бавария»дан кетмоқчи эканлигини айтди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия Бундеслигасининг сўнгги, 34-туридан ўрин олган «Вольфсбург»га қарши ўйиндан (2:2) кейин жамоадан кетиш ниятида эканлигини айтди.

"Бу ‘Бавария’ либосидаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин. 100 фоиз ишонч билан гапира олмайман, лекин шундай бўлиши мумкин. Ўзим ва клуб учун яхши бўладиган ечим топмоқчимиз",  деди Роберт Левандовски.

Шунингдек, «Бавария» спорт директори Ҳасан Салиҳамижич ҳам польшалик ҳужумчининг жамоадан кетмоқчилигини маълум қилди.

«Роберт билан гаплашдим. У шартномани узайтириш ҳақидаги таклифимизни қабул қилмоқчи эмаслигини ва клубни тарк этишни исташини айтди. Роберт ўзини янги жойда синаб кўрмоқчи эканлигини билдирди. Аммо бизнинг позициямиз ўзгармайди: унинг шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига мўлжалланган. Бу факт», — дейди Салиҳамижич.

Жамоа бош мураббийи Юлиан Нагелсманн ҳам шунга ўхшаш фикр билдирди.

«Бу, албатта, йўқотиш бўлади, лекин унинг 2023 йилгача мўлжалланган шартномаси бор».

Аввалроқ «Бавария» польшалик ҳужумчини 40 миллион еврога сотишга тайёрлиги хабар қилинганди. Левандовскининг ўзи эса «Барселона» билан шахсий шартнома борасида келишиб олгани маълум бўлганди. Каталон клуби «Бавария» ҳужумчисининг агенти Пини Заҳавига Роберт учун 30—35 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирган.

Роберт Левандовски 2014 йилдан бери мюнхенликлар шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Унгача у «Боруссия Д» шарафини ҳимоя қилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:58, 14.05.2022.
Ўқилди: 2652 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.