Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор 1-0 ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

Биринчи дербида "Косонсой" ғолиб

Баҳо:
+ | -

Кеча Косонсойдаги ўйингоҳда биринчи лиганинг дастлабки даврасидаги сўнгги учрашув - "Косонсой"-"Чуст-Пахтакор" баҳси бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув "Наманган дерби"си бўлганлиги учун ўйинга бўлган қизиқиш юқори эди. Стадионга эса мингдан зиёд мухлис ташриф буюрди. Учрашувга тўхталадиган бўлсак, ўйин дерби номига муносиб тарзда ўтди.

Айниқса, баҳсли ҳолатлар кўп бўлди. Учрашув бош ҳаками Рустам Толибжонов футболчиларга оз эмас, кўп эмас 10 та сариқ карточка кўрсатишга мажбур бўлди.

Учрашувнинг 53-дақиқасида "Косонсой" футболчиси Бобур Каримовнинг киритган голи ўйиндаги ягона гол бўлиб қолди. Айтиш керакки, ушбу футболчи аввалги мавсумда "Чуст-Пахтакор"да тўп сурган эди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Косонсой" 3-ўринни янада мустаҳкамлаган бўлса, чустликлар 4-ўринда қолишди. Якшанба куни Чустадаги ўйингоҳда мазкур жамоалар иккинчи давранинг илк ўйинида яна кураш олиб боришади. 

«Косонсой»-«Чуст-Пахтакор»-1:0

Ҳакамлар: Р.Толибжонов (Фарғона), А.Ўринов (Фарғона), Ф.Хасанов (Наманган), Ш.Бозоров.

Гол: Б.Каримов (53).

"Косонсой": Аҳрор Алиев, Искандар Нарзуллаев, Нодир Адамхонов, Миржамол Жамолов, Алимардон Мирзаев, Сардор Сотиволдиев, Шерзод Мамасолиев (Бобурмирзо Каримов), Омил Мўминов, Анвар Сиддиқов, Илҳом Теляков (Жаҳонгир Давронов), Даврон Исоқов (Акрам Мухторов).

Огоҳлантиришлар: А.Мирзаев (15), И.Нарзуллаев (15), С.Сотволдиев (32), О.Мўминов (34), М.Жамолов (45+2), И.Теляков (80) – А.Раимжонов (15), М.Фозилов (15), Ш.Ҳамидов (45+2), М.Абдуллаев (90+2).

Назоратчи: А.Маражабов (Андижон).

Косонсой. 1211 томошабин.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 09:02, 16.05.2012.
Ўқилди: 7085 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик