Хави "Барселона"нинг чемпионлик учун курашиш истаги борлигини айтиб ўтди.
“Биз ҳар доим ғалаба қозонишни хоҳлаймиз, аммо дуранг бизга яхши хизмат қилди. Биз “Барселона” учун минимал мақсадга етдик – Испания Суперкубогида ўйнаймиз.
Энди биз хулоса қилишимиз мумкин. Биз катта сакрашга эришдик. Соврин олиш умидим бор эди, аммо бунга эриша олмадик.
Энди кейинги мавсумда ишлашимиз керак. Ҳаракат қилишимиз керак. Лекин биз “Вильярреал”ни ҳам мағлуб эта олишимизни кўрсатмоқчимиз.
"Барселона" кучайиши керак, барчамиз ҳаракат қилишимиз керак. Кейинги мавсумда биз совринлар учун курашишимиз керак. Биз яхши тайёргарлик кўришимиз ва рақобатбардош бўлишимиз керак” - деди “Барселона” устози “Хетафе” жамоасига (0:0) қарши ўйиндан сўнг.