Кириш Регистрация
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул 1-1 Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима 1-0 Шангхай Шенхуа
10/12 22:45 Қорабоғ 2-4 Аякс
10/12 22:45 Вильярреал 2-3 Копенгаген
11/12 01:00 Атлетик Бильбао 0-0 ПСЖ
11/12 01:00 Байер 2-2 Ньюкасл
11/12 01:00 Боруссия Д 2-2 Буде-Глимт
11/12 01:00 Брюгге 0-3 Арсенал
11/12 01:00 Ювентус 2-0 Пафос
11/12 01:00 Реал Мадрид 1-2 Манчестер Сити
11/12 01:00 Бенфика 2-0 Наполи
11/12 15:00 Гамба Осака 2-0 Ратчабури
11/12 15:00 Теп Хань Нам Динь 9-0 Истерн
11/12 17:15 Бейжинг Гуоан 1-2 Макартур
11/12 17:15 Тай По 1-0 Конган Ханой
11/12 17:15 Патхум Юнайтед 0-2 Тампинес Роверс
11/12 17:15 Кая-Илоило 0-1 Поханг Стилерс

Истанбул-2022. Терма жамоамиз сардори чорак финалда ютқазди (видео)

Баҳо:
+ | -

Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун чорак финал жанглари бошланди. Вакилларимиз орасида рингга биринчи бўлиб терма жамоамиз сардори Турсуной Раҳимова (52 кг.) кўтарилди. Унга Таиланд вакили Жутамас Житпонг рақиблик қилди.

Таиландлик спортчининг аввалги жангларини кўриб, шундай хулоса қилиш мумкин эдики, у узун қўлларидан фойдаланиб, масофадан "қочиб уришадиган" боксчи тоифасига кирарди. Буни тўғри англаган ҳамюртимиз айнан унинг услубида жанг олиб боришга ҳаракат қилди.

Биринчи бўлимда ҳакамларнинг барчаси устунликни рақибга беришди. Иккинчи таймда Турсуной тажовузкорликни оширди. Боз устига, Житпонг мунтазам қоида бузгани учун рефери ундан 1 баллни олиб ташлади. Бу эса Раҳимова учун айни муддао эди. Иккинчи раундда ҳакамларнинг 3 нафари устунликни ўзбекистонлик спортчига беришди. Натижада Раҳимова ҳисобда олдинга ўтиб олди.

Учинчи бўлимда боксчилар шиддатли баҳс олиб боришди. Жангдан кейин эса ҳакам таиландлик Жутамас Житпонгнинг қўлини кўтаришди.

Турсуной 2020 йилнинг март ойида Токио Олимпиадаси лицензияси учун кечган жангда айнан Жутамасни мағлубиятга учратиб, Олимпиадага йўлланма олганди. Афсуски, бу сафар омад таиландлик боксчига кулиб боқди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:14, 16.05.2022.
Ўқилди: 1841 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.