Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Йован Жокич: “Ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш керак”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 9-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 29 ёшли сербиялик тажрибали ярим ҳимоячиси Йован Жокич бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Бўлажак баҳс “водий дербиси”мақомига эга ва дерби учрашувлари жамоалар турнир жадвалида қайси поғонани эгаллаб турганлигидан қатъий назар, доимо кескин курашлар остида ўтади. Албатта, мазкур ўйин ҳам бундан мустасно бўлмайди. Шу боис, ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш керак ва хотиржамликка берилиш ярамайди.

Ўзбекистон Суперлигасида 5 йилдан буён ўйнаяпман ҳамда “Навбаҳор” – “Нефтчи” ўртасидаги баҳсларнинг жуда юқори савия, кескин курашлар остида бўлиб ўтганлигини жуда яхши биламан. Энди эса ўзим шундай ўйинда иштирок этиш имкониятига эга бўлиб турибман.

Жамоамизга барча шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ташаббуслари билан мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида, “Навбаҳор” – “Нефтчи” учрашуви чипталари анча арзонлаштирилди. 

Ишқибозлар ушбу имкониятдан фойдаланган ҳолда, стадионни тўлдириб, жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, биз – футболчиларга мададкор бўлишади, деган умиддаман.

Биз эса “водий дербиси”дан ташқари, принципиал аҳамиятга ҳам эга бўлган бўлажак баҳсда зафар қучиб ғалабали одимимизни давом эттириш, пешқадамлик мавқемизни мустаҳкамлаш, мухлисларга қувонч улашишга барча имкониятимизни ишга соламиз.    

Фурсатдан фойдаланиб,”Навбаҳор”га барча қулайликларни яратиб бераётган  Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ҳамда клуб раҳбарияти, шу жумладан, клуб президенти Отабек Арифович Саматовга жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимизни билдираман.

Жамоамиз жорий мавсумда ўз олдига қўйган мақсадига эришади, деган умиддаман ва буни амалга ошириш учун биз – футболчилар қўлдан келганича ҳаракат қиламиз.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 18:29, 16.05.2022.
Ўқилди: 1378 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6668]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2631]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2508]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2160]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2156]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2110]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2045]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1967]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1822]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1701]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик