"Атлетико Мадрид" бош мураббийи Диего Симеоне Мадрид клубини тарк этмаслигини айтди, деб ёзади Marca.
“Бу ерда айтадиган ҳеч нарса йўқ. Хавотир олманг, биз ҳар доимгидек шу ерда бўламиз”, - деди мураббий.
Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, “Атлетико” раҳбарияти бирорта янги мураббий билан боғланмаган. Клуб Симеонга ишонади ва уни бўшатишни режалаштирмаяпти.
Симеоне "матрасчилар" бош мураббийлигида 2011 йилдан бери ишлаб келмоқда. Унинг қўл остида клуб 8 та совринни қўлга киритди.