"МЮ"нинг собиқ футболчиси Гари Невилл жамоанинг янги тайинланган мураббийи Эрик тен Хагга маслаҳат берди. У шундай дейди:
"Менимча, унда бу мавсум учун жуда кам вақт қолди. Негаки, футболчилар бир нечта ҳафтадан кейин таътилга чиқади. Тен Хаг эса жамоадаги ҳар бир ўйинчи билан алоҳида, юзма-юз ўтириб гаплашиб олиши керак. Умид қиламанки, тен Хагнинг ўзи ҳам ёзда яхшилаб дам олади. Чунки уни "Олд Траффорд"да катта ишлар кутиб турибди. Мавсум эса узоқ давом этади. Умид қиламанки, у ҳаммасига улгуради".
"МЮ" кейинги ўйинини "Кристал Пэлас"га қарши ўтказади.