"Ювентус" ҳимоячиси Жоржио Кьеллини Алессандро Бастони Италия терма жамоасида унинг меросхўри бўлишини айтди.
"Андреа Пирло нафақага чиққанида, ҳамма янги Пирло топишдан хавотирда эди, лекин унинг хусусиятларига эга бўлган ҳеч ким йўқ эди, шунинг учун биз янги турдаги жамоа яратишимиз керак эди" - деди Кьеллини Sky Sport Italia нашрига.
Кьеллини терма жамоадан кетганидан кейин жамоада тўлиқ ўринбосар пайдо бўлганини таъкидлади.
«Италия Бастоне терма жамоада эканлигини билган ҳолда тинч ухлаши мумкин. У янги Кьеллини сифатида эмас, балки Алессандро Бастони сифатида эсда қолади”, - деди Кьеллини.
Олдинроқ Кьеллини Аргентинага қарши ва Миллатлар лигасида иштирок этиши, аммо шундан сўнг терма жамоа билан хайрлашиши ҳақида хабар берилганди.
Кьеллини Италия терма жамоаси сафида 116 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урган.