"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте клуб билан Англия чемпионатининг кучли тўртлигидан жой олса, яхшигина бонус олиши мумкин.
The Times хабарига кўра, бонус миқдори 3 миллион евро атрофида бўлади. Премьер-лиганинг сўнгги тури олдидан "Тоттенхэм" "Арсенал"дан икки очкога олдинда бормоқда ва охирги ўйинда "шпорлар" "Норвич" билан дуранг ўйнашса, ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилади.
Шунингдек, Лондон клуби раҳбарияти ёзги трансфер бозорида сезиларли маблағ сарфлаб, таркибни мустаҳкамлаш ниятида экани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.
Антонио Конте “Тоттенхэм”ни 2021-йил охирида, жамоа тўққизинчи ўринда турган пайтда қабул қилиб олди ва мавсум якунига кўра уларни Премьер-лигада тўртинчи ўринга олиб чиқди.