Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Бугун Европа лигаси финали: «Қизил бургутлар» «шерюрак» шотландларга қарши

Баҳо:
+ | -

Май финаллар ойи. Европа майдонларида ўтаётган ички ва минтақавий баҳслар ўз якунига етар экан ҳиссиётлар авж палласига чиқиб бормоқда.

УЕФАнинг учта йирик турнири финаллари бугундан бошланади. Бугун Севилья шаҳрида Германиянинг «Айнтрахт» ва Шотландиянинг «Рейнжерс» клублари Европа лигаси ғолиблиги учун беллашадилар. 

2019 йилда Европа Лигаси финалида «Челси»дан кичик ҳисобда мағлубиятга учраган «Айнтрахт» «Барселона», «Реал Бетис» ва «Вест Хэм Юнайтед» каби жамоаларни мағлуб этиб, нуфузли мусобақанинг финалига чиқишди. Кўп йиллар «Селтик» соясида қолиб кетган, шон-шарафига чанқоқ клуб «Рейнжерс» ажойиб ўйинлар кўрсатиб, «Боруссия Дортмунд», «Брага» ва «РБ Лейпциг»ни мағлуб этиб, финалга чиқди. Иккала клуб ҳам бир-биридан қолишмайди.

«Рейнжерс»да нима гаплар?

Жованни ван Бронкхорст Испанияга бегона эмас. 2003-2004 йилги мавсумда Каталониянинг «Барселона»сида тўп тепган. «Рейнжерс» бош мураббийи Алфредо Морелос, Ианис Хаги ва Филип Ҳеландер хизматларидан фойдалана олмайди. Бу шотландлар учун катта йўқотиш. «Лейпциг» устидан қозонилган ғалабада жароҳатланган Морелоснинг ўрнини тўлдириш бошқаларига қараганда қийинроқ. Кемар Руфнинг финалда қатнашиш имконияти бор, аммо марказий ҳужумчи роли Жо Арибога топширилиши ҳақиқатга яқинроқ. Унга қанотларда Райан Кент ва Скотт Райтлар ёрдам беради.

«Рейнжерс» бош мураббийининг ярим ҳимояда ортиқча бош оғритишига ҳожат йўқ. Глен Камара, Райан Жек ва Жон Ландстрем комбинацияси асосий таркибда ўйинга туширилади. Эҳтимол шу уч ўйинчи сабабли ҳам «Рейнжерс» бугун финалда ўйнамоқда.

Ван Бронхорстнинг айтишича, ғалаба Шотландия клуби учун катта аҳамиятга эга, бу эса футболчилар учун ажойиб мотивация. Нидерландиялик мураббийнинг таъкидлашича, «Рейнжерс» футболчилари бор эътиборни фақат ўз ўйинига қаратишлари ва бу оддий 11га 11 қарши ўйин эканлигини унутмасликлари керак.

Эҳтимолий таркиб (4-3-3): Аллан Макгрегор; Джэймс Таверниер, Коннор Голдсон, Кэлвин Басси, Борна Баришич; Джон Ландстрем, Глен Кама́ра, Ра́йан Джек; Джо Арибо, Фэшн Сакала, Райан Кент

«Айнтрахт Франкфурт»да-чи?

Франкфуртнинг «Айнтрахт»идаги энг катта йўқотиш бу ҳимояда Мартин Хинтереггердир. Австриялик футболчи жароҳати туфайли финалда иштирок эта олмади. Унинг йўқлигини Альмами Туре билдирмаслиги керак. Катта эҳтимол билан мураббий Оливер Гласнер ҳеч қандай тактик ўзгаришларни амалга оширмаса керак. Аммо «Рейнжерс»нинг марказий ҳужумдаги йўқотишлари сабаб қанотлардан ҳужумга ўтиши ҳисобига Ансгар Кнауфф ва Филип Костич каби самарали қанот ҳимоячилари дан фойдаланишга мажбур бўлса керак.

«Айнтрахт», шунга қарамай, кенг позициялардан ҳужум қилишдан эҳтиёт бўлиши керак. Немислар қарши ҳужумда жуда кучли. Япониялик футболчи Даичи Камада «Айнтрахт»нинг омад тумори дейишимиз мумкин. 26 ёшли вундеркинд ҳужумдаги устунликни таъминлаши керак.

Эҳтимолий таркиб (3-4-2-1): Кевин Трапп; Альмами Туре, Тута, Обит Эван Н’Дика; Ансгар Кнауфф, Себастьян Роде, Джибриль Сов, Филип Костич; Йеспер Линдстрём, Даичи Камада; Рафаэль Сантос Борре.

Асосий статистика қандай?

«Барселона»га қарши ўйин қаҳрамони Рафаэль Сантос Борре Бундеслига мавсумини саккизта гол билан якунлади. Даичи Камада бешта гол билан Франкфуртнинг Европа лигасидаги энг яхши тўпурари ҳисобланади.

«Айнтрахт» Европа Лигаси финалига ютқазмай етиб келди (7 ғалаба, 5 та дуранг), «Рейнжерс» 14 та ўйиндан 5 тасида мағлуб бўлди (6 ғалаба, 3 дуранг). Франкфуртликлар Европа Лигасидаги ҳар бир ўйинда ўртача 1,66 гол уришмоқда, Рейнжерснинг зарбаси эса XGда 1,57. «Бургутлар» бу мавсумда Испанияда икки марта ғалаба қозонган, бешта ташрифда ҳеч қачон мағлуб бўлмаган.
***
Айтганча, Испания полицияси бугун Севилья шаҳрида Германиянинг «Айнтрахт» жамоаси 5 мухлисини ҳибсга олган. Немис фанатлари Европа лигаси финали олдидан Шотландиянинг «Рейнжерс» клуби ишқибозларига ҳужум қилган. 

Хабарга кўра, немис мухлислари шотландларга қарата олов отишган. Тўқнашувда «Айнтрахт»нинг 200 га яқин фанати иштирок этган. Воқеа жойига полициянинг қўшимча кучлари ташланган ва улар назоратни қўлга олиш учун ҳавога бир неча марта ўқ узишга мажбур бўлишган.


Финал ўйинини ташкил қилиш учун шаҳарга 5,5 мингдан ортиқ полиция ходими жалб қилинган. Тартибсизликлар оқибатида 1 нафар шотланд мухлиси бошидан жароҳат олган.

Манба: iff.uz
Киритилди: 22:33, 18.05.2022.
Ўқилди: 1857 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.