"Челси" бош мураббийи Томас Тухель жамоанинг марказий ҳимоячиси Андреас Кристенсен мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкинлигини айтди.
26 ёшли футболчи Англия кубоги финалида "Ливерпул"га қарши ўйинни жароҳати йўқ бўлсада, ўтказиб юборди.
"Унинг ўз сабаблари бор эди, бу сабаблар бизнинг орамизда қолади" - деди Тухель бугунги матбуот анжуманида.
"Менимча, у "Челси"да ўйнашни истамайди - шанба куни у ҳақиқатан ҳам майдонга туша олмади. Пайшанба ва шу дам олиш кунлари фойдаланишим мумкинми, билмайман”, - деди немис мутахассиси.
Эслатиб ўтамиз, Андреас Кристенсен "Барселона"га ўтишга рози бўлди. Даниялик футболчи "Челси" билан муддати тугайдиган шартномасини узайтиришдан бош тортди.