Кириш Регистрация
12/01 00:45 Милан 1-1 Кальяри
12/01 01:00 Севилья 1-1 Валенсия
12/01 16:30 Женоа 1-0 Парма
12/01 18:00 Лас-Пальмас 1-2 Хетафе
12/01 19:00 Венеция 0-1 Интер
12/01 20:15 Атлетико 1-0 Осасуна
12/01 22:00 Болонья 2-2 Рома
13/01 00:45 Наполи 2-0 Верона
14/01 00:45 Монца - Фиорентина
14/01 01:00 Реал Сосьедад - Вильярреал
14/01 22:30 Комо - Милан

"Валенсия" раҳбари: "Ливерпуль ва Ньюкасл - жирканч шаҳарлар"

Баҳо:
+ | -

"Валенсия" раҳбари Анил Мурти бу ҳафта бир қанча сарлавҳалар қаҳрамонига айланди. Валенсия шаҳрининг Superdeporte газетаси Туманли Альбиондаги Муртига қарши бўлган бир қатор компромат аудиоёзувларни чоп этди.

Аудиёзувларда Мурти "Валенсия"нинг клуб тизимини ривожлантира олмаслигидан шикоят қилади ва "Ливерпуль" ва "Ньюкасл" мисолларига ишора қилади.

"Ливерпуль - аҳмоқ шаҳар. Аммо улар клубни йигирма йил аввал қуришни бошлаганлар ва ҳозир улар бир миллиард евро бюджетга эга. Ньюкасл ҳам жирканч шаҳар. Аммо уларнинг ажойиб ҳомийлари бор. Энди “Валенсия”га қаранг ва фарқни ҳис этинг”, - дейилган аудиофайлда.

Аввалроқ нашр Мурти клуб футболчилари Карлос Солер ва Хосе Гайа бошқа жамоага бекорга ўтса, уларни “ўлдириши”ни, шунингдек, “Валенсия” хўжайини Питер Лимни “мухлис” ва “кекса” деб атаган аудиоёзувларни ҳам чоп этган эди.

Киритилди: 12:52, 19.05.2022.
Ўқилди: 2438 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.