Кириш Регистрация
03/10 20:00 Франция 2-3 Аргентина
04/10 21:30 Наполи - Комо
04/10 23:45 Верона - Венеция
05/10 00:00 Леганес - Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал

«Олдем» энди Нон-Лигада

Баҳо:
+ | -

Турли дивизионлардаги кўтарилаётган ва пасаяётган хабарлар орасида 2-Лига вакили «Олдем Атлетик»ка оид янгилик мусаффо осмондаги момоқалдироқдек гумбурлаб, Британия футбол жамоатчилигини лол қолдирди. Гап шундаки, ўз вақтида АПЛда тўп сурган «Олдем» роппа-роса 115 йилдан кейин яна нон-лигага тушиб кетди. Ҳа, бу чиндан ҳам тарихий воқеа. Чунки жамоа 1907 йилдан кейин нон-лигани тамоман унутганди.

«Олдем» апрель ойини аутсайдерлар сафидаги рақобатчилари бўлган «Стивениджа» ва «Барроу» клубларига нисбатан ўта суст ўтказди. Мазкур жамоаларнинг ҳал қилувчи баҳслардаги рақиблари савияларини инобатга олганда, «Олдем»нинг имкониятлари жуда паст эди. Шу сабабли, ўз майдонида «Солфорд Сити»га имкониятни бой бергани қуйи дивизионга тушиб кетишини англатарди. Ўша учрашувнинг якунланишига 10 дақиқа қолганида, асабларини жиловлай олмаган ашаддий мухлислар клуб соҳибига эътироз билдириш мақсадида майдонга ёпирилдилар. Жанжалкашларни тинчлантириш ва хавфсизликни таъминлаш учун 2 соат вақт кетди. Кейин учрашувнинг қолган 14 дақиқаси давом эттирилди ва «бойўғлилар» Англия профессионал футболи билан хайрлашдилар...

Мухлисларнинг норозиликлари бежиз эмасди. Келиб чиқиши марокашлик бўлган клуб соҳиби (собиқ агент) Абдулла Лемсагам Олдемга келиши билан (2018) чинакам цирк намойиш этди. Гоҳ клубни сотишини маълум қилса, бироздан кейин фикридан қайтиб қолади, 3 йилда 9 марта мураббий алмаштиради. Бу ҳам майли-я, мухлислар ўртасида «норозилик кайфиятини тарқатгани учун» 3 нафар фанатни 3 йиллик муддатга стадионга кириш ҳуқуқидан маҳрум этса, 2 кундан кейин жазони бекор қилади. Миш-мишларга кўра, агентлик даврида тўплаган тажрибаси эвазига Лемсагам ўйинчиларни сотиш орқали пул ишлайди. Мухлислар бу борада анчадан бери унинг жиноятини исботлашга уринаётган бўлишсада, ҳеч нарсага эриша олмадилар. ҳатто нон,лига талабига ҳам жавоб бера олмайдиган бетайин ўйинчиларнинг келди,кетдилари эса тўхтамаяпти. Чунки трансфер масаласи билан клуб соҳибининг укаси шуғулланади.

Скоулзнинг «Олдем Атлетик»ка боғлиқ жиҳати нимада? «МЮ» афсонаси Олдемда истиқомат қилади ва болалик чоғидан бери маҳаллий жамоа мухлиси ҳисобланади. Қизиғи шундаки, «Олдем»нинг нон-лигага тушиб кетишига айнан «Солфорд», яъни Скоулзнинг жамоаси сабабчи бўлди. Пол - «Солфорд» акциядорларидан бири. Бироқ клубдагилар таниқли мухлисга нисбатан ёмон муносабатда эмаслар. «Скоулзи» истаган пайтида «Олдем»га молиявий кўмак бериши, ҳатто унинг соҳибига айланиши ҳам мумкин.

Ўз вақтида Пол «бойўғлилар» бош мураббийи бўлган, лекин Лемсагамнинг бемаъни қилиқлари туфайли бир ойдан сўнг жамоани тарк этганди. Скоулз нон-лигага тез-тез бориб туради ва бундан хижолат бўлмайди. Шунингдек, фарзандининг Манчестер Лигасидаги учрашувларини ҳам ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилади. Бир марта жамоа­да ўйинчилар етишмай қолганида 11-дивизион доирасида майдонга ҳам тушганди.

Бу ёғи нима бўлади? Миллий лигада (аввалги Миллий конференция) Лига-2 вакилларига осон бўлмайди. Ҳатто бошқарув борасида муаммоси бўлмаган клубларга ҳам. Агарда муаммолар кўпайгудек бўлса, 6-дивизионни кутишлари ёки банкротликни қабул қилишларига тўғри келади. Миллий лигада профессионал клублар сони кўпаймоқда. Чунки ўйинчилар профессионал тизимида машғулот ўтказадилар. Яқин келажакда барча 24та ўринни профессионаллар эгаллайдиган бўлишса, осонликча таслим бўладиган жамоа умуман қолмайди. У ҳолда, ортга тезроқ қайтиш орзусидан воз кечишга тўғри келади.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: zakovat.uz
Киритилди: 07:12, 20.05.2022.
Ўқилди: 834 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.