"Челси" бош мураббийи Томас Тухель АПЛ доирасида "Лестер"га (1:1) қарши бўлиб ўтган ўйин ҳақида фикр билдирди.
“Биз яхшироқ ўйнадик ва ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Ўз дарвозамиз олдида вазиятлар яратишга имкон бермадик, жарима майдончаси ташқарисидан зарба берилганидан кейин гол ўтказиб юбордик.
Ғалаба қозониш учун етарлича имкониятлар яратдик, хавфли қарши ҳужумларга йўл қўймадик. Менга бундай ўйин ёқади. Лекин биз яна бир бор ўзимизга муносиб бўлган нарсага эриша олмадик.
Бизга қанот ҳимоячисининг узатмасидан кейин қанот ҳимоячисидан гол керак эди”, - деди германиялик мураббий.