"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Астон Вилла"га қарши АПЛнинг 38-туридан ўрин олган ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида жамоа мухлисларига мурожаат қилди.
“Бу чемпионатдаги сўнгги уй учрашуви, бу ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Биз эҳтиёт бўлишимиз керак. "Гудисон парк"да содир бўлган воқеадан кейин юзага келган ҳис-туйғулар хавфли воқеаларни келтириб чиқарди. Биз ўзимизни яхшироқ тутишга ҳаракат қилишимиз керак.
Агар чемпионликни қўлга киритсак, ўзингизни яхшироқ тутинг», — деди Гвардиола ESPN билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, 19 май куни "Эвертон" "Кристал Пэлас" жамоасини мағлуб этиб (3:2) АПЛда қолишини кафолатлаганди. Ўз жамоасининг учинчи голидан сўнг "Эвертон" мухлислари майдонга чиқиб кетишди ва баъзилари меҳмонлар бош мураббийи Патрик Виейра билан оғзаки жанжал қилишди.
Европа лигаси финалида учрашувнинг бош ҳаками Славко Винчич “Айнтрахт” ва “Рейнжерс” футболчилари ҳамда мураббийлардан финал ҳуштаги янграганидан сўнг мухлисларнинг майдонга тушишига йўл қўймасликни сўраган эди.